Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш халқимизнинг энг эзгу, энг муқаддас қадриятларидан саналади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу чин инсоний, ўзбекона қадрият янада юксакликка кўтарилиб, 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам бунинг ёрқин исботидир.
“Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди. Соддагина ўзбекона қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат эҳтиром, меҳр оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланган.
Бир хафтадирки, малакатимиз байрам оғушита. Ҳар гўшада шоду хуррамлик, тую тантана. Меҳнаткашлар руҳидаги кўтаринкилик, тилидаги шукорна, дилидаги сурурда озодлик шукуҳини кўриб, беэҳтиёр барчамиз қувонамиз. Айниқса, юртимиз гўзаллиги ва тараққиёти, одамларнинг фидойилиги ва самимиятига юракни фахру ифтихорга тўлдиради.
Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили давлатимиз мустақиллик байрами арафасида иқтисодиётганинг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, халқнинг маънавиятини юксалтириш жараёнида фаол иштирок этган, меҳнаткашларнинг хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмалари нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган бир қатор касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини тақдирлаш аънанага айланган.
Бу йили ҳам тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар, Федерация Кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 63 нафар номзодлар “Ehtirom nishoni” га тавсия этилган бўлиб, номзодлар махсус комиссия томонидан ҳар томонлама ўрганилди ҳамда энг муносиблари танлаб олинди.
Жорий йилнинг 3 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Ehtirom nishoni” билан тақдирлаш маросими тантанали ўтказилди.
Жорий йилнинг 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2014-2016 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви ижроси юзасидан 2015 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар атрофлича мухокама этилиб, келгусидаги вазифлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини муносиб кутиб олиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, байрам арафасида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган меҳнаткашларга концерт ва маданий маърифий тадбирлар уюштириш белгиланди, меҳнат фахрийларига ва биринчи навбатда ёлғиз ва ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлганларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, эсталик совғалари ва моддий рағбатлантириш кўзда тутилди.
Кексаларнинг ҳаёт даражасиини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг № 10-6/1-01 “о” сон қўшма қарори имзоланди.
Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги акциядорлик компания, жамият, корхона ва муассасалар раҳбарлари тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 111 нафар меҳнат фахрийлари Республика Мустақиллигининг 24 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдоридаги бир маротабалик мукофот пуллари билан рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиаллари томонидан 200 нафардан зиёд ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, меҳнат фахрийларига Республикада белгиланган энг кам ойлик иш хақининг икки, бир, баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди.
Байрам муносабати билан ҳар бир ташкилотда меҳнат фахрийлари ва меҳнаткашлар учун байрам дастурхонлари ёзилди, маданий тадбирлар ташкил этилди. Уларда иштирок этган 150 нафар меҳнат фахрийларига бепул эл.маиший техника товарлари туфха қилинди, 369 нафар кекса ва ёлғиз қарияларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
“Касаба уюшмалари - фахрийларга” акцияси
“Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республдикаси филиали томонидан “Касаба уюшмалари - фахрийларга” акцияси доирасида 26 нафар фахрий ва нуронийлар юртимизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларига, Мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар ва маданият масканларига саёҳатлари уюштирилди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиали томонидан 93 нафар меҳнат фахрийларининг Ҳаким Ат Термизий зиёратгоҳига саёхати уюштирилди. Бундан ташқари, почта алоқаси соҳасида узоқ йиллар ишлаб бугунги кунда нафақага бўлган 50 нафар меҳнат фахрийларига “Ўзбекистон почтаси тарих ва таракиёт” китоби ҳамда қимматбоҳо совғалар туфҳа қилинди.
Касаба уюшмалари - болаларга” акцияси
Соҳа тизимидаги ТШТТ, БКМ, Узинфоком, БРМ, “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро, Хоразм, Самарқанд филиаллари, “Матбуот тарқатувчи” МЧЖ, Коском, Узмобайил, ЭМММ, Уздигитал, МТРК, Алоқабанк, Алском, Харбий қисм каби бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан байрам арафасида илк бора мактабга борадиган ходимлари фарзандлари учун ўқув қуролларини топшириш ҳамда “Касаба уюшмалари - болаларга” акцияси доирасида “Тозалик, озодалик-саломатлик гарови” тадбирлари ва ташкил этилди.
Хусусан, “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан “Касаба уюшмалари - болаларга” акцияси доирасида 50 нафар ходимларнинг илк бора мактабга борадиган фарзандларига байрам арафасида совғалар тантанали топширилди.
Шунингдек, ЎзКУФК Раёсатининг 2015 йил 25 майдаги “2014-2015 ўқув йиллари якунларига кўра касаба уюшмалари стипендиясини бериш тўғрисида”ги 22-25 “с” қарори асосида ТАТУ дастурий инжинеринг факультети 3 босқич 218-12 ИТу-гуруҳи талабаси Алишер Ибрагимов ҳамда Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи менедмент йўналиши 2 босқич М-21-гурҳи ўқувчиси Козим Алимовларга Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг кенгаши томонидан касаба уюшмаси стипендиясини топширилди.
Жорий йилнинг 11 август куни ИНХА университетида Корея делегацияси аъзолари билан учрашув ташкил этилиб, унда юримизнинг илмий-маданий салоҳияти билан танишиш қаторида тажриба алмашилди. Учрашув давомида ИНХА уиниверситети кутубхона фондига 2,6 мингдан зиёд адабиёт ва ўқув қўлланмалар туфҳа қилинди.
Маънавий-маърифий тадбирлар, давра сухбатлари.
Жорий йилнинг 14 август куни UZINFOCOM Марказида Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан "Юксак марраларни забт эт, Ватаним" мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда кўпчиликка маълум ва машҳур Тошкент ислом университетидан меҳмон - Саидафзал Саиджалолов ўзларининг қизиқарли, интерактив тарздаги маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирда жумладан истиқлолимизнинг илк паллаларида бизга ҳайриҳоҳ бўлмай режаларимизга ишончсизлик билан қараганлар ҳозирги кунга келиб, Юртимизнинг бир қатор халқаро нуфузга эга ташкилотлар томонидан эътироф этилганини эшитиб бармоқларини тишлаб қолганликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Тадбирда мамлакатимизнинг бугунги кунда қолоқ аграр республикадан саноати тез суръатлар билан ўсиб, иқтисодий қудрати ҳамда салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айланиб бораётгани ҳақидаги видеолавҳа ҳам берилди.
Шунингдек табдир давомида маҳсус танлов ўтказилди. Танлов савол-жавоб тарзида ўтказилиб, унда иштирокчилар мустақил Ўзбекистон эришган буюк ютуқлар ҳақида қизғин беллашувга гувоҳ бўлдилар. Танлов совриндорларига махсус совғалар тақдим этилди.
Жамоалар ўртасида “Ўзбекистон: кеча ва бугун”, “Ўзбекистон дунё нигоҳида” мавзуларида “Юксак марраларни забт эт, Ватаним!” шиори остида давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди. Жумладан:
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг сиёсий онгини юксалтириш, маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш мақсадида жорий йилнинг 20 август куни “Ўзбекистон кеча ва бугун” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Тадир сўнгида “Сотқин” номли бадиий фильм намойиш қилинди.
Жорий йилнинг 22 августида «Ўзбектелеком» АК Бухоро филиалида барча алоқа корхоналари ходимларини жалб қилган ҳолда «Юксак марраларни зарт эт, Ватаним!» шиори остида «Ўзбекистон кеча ва бугун» мавзуида давра сухбати ўтказилди. Маънавият ўқувини Фуқаролик институти тарғиботчиси Жасур Болтаев олиб борди. Тадбирга 137 нафар меҳнаткаш жалб этилди.
“Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалида 26 август куни “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” мавзусида ўтказилган маданий тадбирга 40дан ошиқ меҳнаткашлар таклиф этилди.
“А.Қодрий” номидаги Навоий ахборот кутубхона марказида байрам муносабати билан “Озод ва ҳур диёрга байрам ярашар” мавзусида китобхоналар анжумани ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар ватанни севиш, унинг ўтмишини чуқур билиш, йиллар давомида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятларни қадрлпш ҳақида сўз юритиб, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукуроналар айтиш. Ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ҳамда дилрабо куй-қўшиқлар, рақслар анжуманга янада кўрк бағишлади.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиалида жорий йилнинг 24 агустида кексаларнинг ҳаёт даражасини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса соҳа ривожига салмоқли хисса қўшган меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор қаратиш, оила ва жамиятда ёшларни миллий қадрият ва анъаналар руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги ишлар учун жамият ва давлатнинг имконият ҳамда кучларини жалб этишга қаратилган “Ўзбекистон: кеча ва бугун” шиори остида “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним-Ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Ўзбектелеком” АК Наманган филиалида 24 август куни “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” мавзусида ташкил этилган маънавият соатида 253 нафар ходим иштирок этди.
Байрам муносабати билан эзгу ниятлар амалга оширилган ишлардан лавҳалар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди. Хусусан, “Хабар” газетасида “Умрни безаган сифатлар, Юрт корига камарбасталар, Юксакликка чорлар ютуқлар, Ўзингдапн айланай, Истиқлолим!, Бу кунларга етгналар бор..., Мафтункор офтоб, Сахадлар оша сўзлашув салмоғи, Бахтиёр кунларо, Қурултойдан қурултойгача” каби мақоллар шулар жумласидандир.