Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи жорий йилнинг 7-август куни соат 10:00 Тошкент шаҳри Туркистон мехмонхоналар мажмуаси мажлислар залида бўлиб ўтиши белгиланди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг VIII Қурултойида худудлардан сайланган 98 нафар делегатлар, таклиф этилган фаҳрий меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари (жами 130 нафар) иштироки кўзда тутилмоқда.
Қурултой кун тартибида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2010 йилнинг август ойидан 2015 йилнинг август ойигача бўлган фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланади ва делегатлар томонидан баҳоланади.
Шунингдек, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам делегатлар диққатига ҳавола этилади.
Қурултой ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Ҳаракат Дастури ҳамда Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга алоҳида тўхталиб ўтилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан иштирокчилар фикрлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинади.
БАХТИ БУТУН БОЛАЛАР!
Бу йилги ёз мавсумини болажонларимиз ўзгача кайфиятда кутиб олишади. Негаки, ёз – дарслардан, уй вазифалари-ю, имтиҳонлардан толиққан ёшларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун энг яхши давр. Уч фаслда ҳувиллаб қолган оромгоҳлар ҳам болалар билан гавжум бўлиши табиий, албатта.
Хусусан, Китоб тумани Қайнар қишлоғида жойлашган “Алоқачи” болалар оромгоҳи тоғ ён-бағрида жойлашган бўлиб, сўлим ва гўзал табиати, хуш ҳавоси билан мафтункордир. Болажонлар ажойиб табиат қўйнида таътилни мазмунли ўтказиш билан бирга соғликларини мустаҳкамлайдилар.
"Алоқачи" оромгоҳида бўлган киши уни мутлақо янги қиёфада кўради. У ерда ётоқхона, ошхона, душ,чўмилиш ҳавзалари янгидан қурилиб, замонавий кўринишга эга. Ётоқхона атрофи ҳам тартибга келтирилиб, турли манзарали дарахт ва муаттар гуллар экилган.
Оромгоҳга кираверишдан болажаонларни пештахталарга чизилган севимли эртак қаҳрамонларини кутиб оладилар. Ҳар кечада бир-биридан қизиқарли бўлган тадбирларни ташкил этилишида айнан болажонларнинг ўзлари бош ролларда. Хуллас, бу йилги "Алоқачи" да дам олиш маскани ўзгачадир.
“Электрон ҳукумат” маркази жамоаси ўтиш турнири ғолиби бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг мини-футбол бўйича кўчма кубоги учун Тошкент шаҳар алоқа корхоналари ўртасида ўтиш турнири якунланди.
Мусобақанинг гуруҳ ўйинлари натижалари ҳақида газетанинг ўтган сонида хабар берган эдик. Шундай қилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни олган жамоалар мусобақа ғолиблиги учун курашни давом эттиришди.
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 22 майдаги 23-5/21-6 сонли қўшма қарори қабул қилиниб, соха тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш дастурчи” танловини ўтказиш белгиланди.
Мазкур танловнинг асосий мақсад ва вазифалари ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва уларнинг касбий маҳоратини, билим даражасини ошириш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт шароитлар ҳамда ўзаро тажриба алмашишларига замин яратиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, уларда бугунги кундаги «оммавий маданият»нинг турли иллатларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг устувор вазифаларидан бири “Ҳалқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни, ҳамкорликдаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш”га қаратилган.
Ушбу мақсадда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Россия ва Озарбажон Республикаси алоқачилари билан кўп йиллардан бери мустахкам алоқани йўлга қўйиб, ташкил этилаётган халқаро семинарларда фаол қатнашиб келмоқда.
Бугунги кунда фуқаролик жамияти фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш борасида касаба уюшмалари олдига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш юзасидан янги вазифалар қўйилмоқда. Уларни хал этишда эса хорижий касаба уюшмалари марказларининг касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш соҳасида олиб бораётган иш тажрибаларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.