22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Қозоғистон Республикаси касаба уюшмаларининг фаолиятига 110 йил

Жорий йилнинг 9 июнь куни Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрида “Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш. Тажриба ва келажак” мавзуларда Халқарор илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Ушбу конференцияда жами 18 та мамлакатнинг касаба уюшмаси ташкилотларининг вакиллари, шулардан Болгария, Сербия, Германия, Польша, Россия, Филипин, Белоруссия, Арменистон, Грузия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ҳалқарор меҳнат бирлашмаси, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ва Фридриха Эберта фонди қатнашдилар.

O'qish: Қозоғистон Республикаси касаба уюшмаларининг фаолиятига 110 йил

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АМАЛДА

 

      “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали ва филиал касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорликда почта алоқаси тармоқларида меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни самарали амалга ошириш, ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳамда жойларда меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакилларга амалий ёрдам бериш мақсадида ўрганишлар ўтказмоқда.

 

O'qish: ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АМАЛДА

«Моҳир алоқачи» унвони муборак!

Маълумки, 7 – май куни соҳа ходимлари ўз байрамларини нишонлайдилар.

Алоқачилар касб байрамини нишонлаш учун ушбу сана бежиз танланмаган. 1895 йил 7 май куни алоқачилар касб байрамини нишонланишига асос бўлди.  Йиллар ўтиб айнан шу кунни алоқачилар куни деб эълон қилинди.

Ушбу байрамнинг келиб чиқиши машҳур рус физиги ва кашфиётчиси Александр Степанович Поповнинг фаолияти билан боғлиқ бўлди. Тарихий манбаларга кўра, 1895 йилнинг 7 май санасида Рус физика-кимё жамиятининг Санкт-Петербург университетидаги мажлисида А.С.Попов радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим тақдимотини ўтказди.  

O'qish: «Моҳир алоқачи» унвони муборак!

Чемпионлик масъулияти

 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсати ўртасида “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида мини футбол (футзал) бўйича Кўчма соврин учун мунтазам ўтказиб келинаётган мусобақаларни янада самарали ташкил этиш  тўғрисида”ги қўшма қарори имзоланди.

Бундан асосий мақсад Соҳа кубоги учун 2000 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мини футбол мусобақаси соҳа спорти тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. Ушбу мусобақа тобора оммалашиб, тизимдаги барча алоқачиларини қамраб олди.

O'qish: Чемпионлик масъулияти

АЛОҚАЧИ ФАҲРИЙЛАР УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

    

   7 май – “Алоқачилар касб байрами” муносабати билан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Андижон филаилида меҳнат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фаҳрийлари учун малакатимизнинг тарийхий шаҳарларидан - Қўқон шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Туристик саёҳатга барча телекоммуникация боғламаларидан меҳнат фаҳрийлари жалб этилди. Шу куни тонг саҳардан филиал ходимлари кўтаринки руҳда меҳнат фаҳрийларини Андижон шаҳрида, филиалнинг ижроия аппарати биносида кутиб олдилар.

 

O'qish: АЛОҚАЧИ ФАҲРИЙЛАР УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi