Шанбаликда фаол иштирок этамиз
Жорий йилнинг 22-23 август кунлари байрам муносабати билан умумхалқ ҳайрия хашари ўтказилди. Хашарда корхона ва ташкилотлар атрофидаги ариқ ва латоклар тозаланди, оқланди, 112 мингдан зиёд манзарали ва мевали дарахтлар оқланди. Гулзорлар тартибга келтирилди. Тўпланган маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Икки кун давомида ўтказилган хашарда 47745 нафар меҳнаткашлар иштирок этишди.
Тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрам олди ҳафтанинг шанба кунлари ободонлаштириш ва тозалаш куни деб эълон қилинди. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида корхоналар пештақлари “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!”, “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!”, “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!”, “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!”, “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!”, “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” каби шиорлар билан безатилди.
Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами олдидан жорий йиллинг 21 августида “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали ишчи ходимлари иштирокида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним Ўзбекистоним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Навоий Давлат педогогика институти тарих фанлари ўқитувчиси, ҳуқуқшунос У.Ўтамуродов очиб бериб, йиғилганларга Мустақилликнинг 24 йил ичида босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилиб берди.
У. Ўтамуродов ўз сўзида - Ватанимиз узра Ҳуррият қуёши порлаган қутлуғ куннинг йигирма тўрт йиллиги арафасида яна бир бор ортга назар ташлаб, босиб ўтилган йўлимизни, эришилган ютуқларимизни сарҳисоб этар эканмиз, Юртбошимиз раҳбарлигида халқимиз ўзининг шижоати ва жасорати, қаҳрамона меҳнати билан тарихан қисқа даврда бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг, кучли фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини яратишга эришилганлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Биз ҳар қарич ерни эъзозлайдиган она – Ватан бу Ўзбекистондир-дея барчани Ватанни севишга, унинг ҳар унинг ҳар бир қарич тупроғини ардоқлашга чақирди.
Мустақиллик биз учун эркин ва озод ҳаёт, мардлик ва матонат тимсолига айланди. Истиқлолни асраш, тинч ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилиш, фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари халқимизни юксак интилишлар сари чорлаб келмоқда.
Томирларимизда Тўмарис ва Амир Темур қони , туйғимизда Широқ ва Жалолиддин Мангуберди ватанпарварлиги, онгимизда Яссавий ва Нақшбанд таълимоти мавж уриб тўрибди, бундан ниҳоятда ғурурланаман дея фахр туйғусини баралла ифода этди.
Халқимизнинг асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, содда қилиб айтганда, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш асосий мақсадларимиздан биридир.
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон қайта туғилди, тарихимиз терилди, ўзлигимиз ўнгланди, миллат сифатида қад ростладик. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Мухаббат Норқулова
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали
касаба уюшма қўмитаси раиси
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Уставига мувофиқ Қурултой олий раҳбар органи ҳисобланиб, ҳар беш йилда бир маотаба ўтказиш белгиланган. Шунга кўра жорий йилнинг 7 август куни Тошкент шаҳар “Туркистон” меҳмонхоналар мажумаси “Самарканд” конференциялар зали Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VIII-Қурултойи ўтказилди.
Қурултой кун тартибида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2010 - 2015 йиллар мобайнида амалга оширилган ишларга доир ҳисобот делегатлар ва иштирокчилар диққатига ҳавола этилди.
Хусусан, Курултойда ўтган 5 йил якунлари сарҳисоб қилинар экан биринчи навбатда иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқлари қаторида ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожалантириш соҳасида барқарор ривожланишнинг ўсиш суръатлари хақида сўз юритилди:
Бугунги кунда соҳада барча аналог телефон станциялар тўлиқ рақамли тизимга ўтказилди. Янги базовий мобил алоқа станциялар сони кўпайтиши ҳисобига абонентлар сони 20 миллиондан ошди.
Ҳалқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги сезиларли даражада ошиши натижасида интернетдан фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошиб, аҳолини учдан бир қисмини ташкил этмоқда.
2013-2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникаци тизимини ривожлантириш комплекс дастури асосида Республика кенгаши ва тизимдаги касаба уюшма ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда соҳада фаолият юритаётган акциядорлик компания, жамият ва корхоналар билан ижтимоий шериклик борасида ишлар ташкил этиб келинмоқда.
2012 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тавсияси асосида тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари тузилмасидаги вилоят, туман кенгашлари, бирлашган касаба уюшма ташкилотларида оптималлаштириш ишлари бажарилди. Натижада тузилмада 13 та вилоят бирлашган касаба уюшма қўмиталари фаолиятлари тугатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар кесимида “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ филиалларида янги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ташкил этилди.
Иш берувчилар кўмагида барча бошланғич ташкилотларни самарали фаолият юритишлари учун алоҳида хона, компьютер жамламалари билан таъминланди ва интернетга боғланиш орқали электрон ҳужжат алмашиш тизими яратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарори билан тасдиқланган “Профкарта” асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тизимидаги 6 та нашриёт уйлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежи, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маънавият маркази бошланғич касаба уюшма ташкилотлари жами 6453 нафар касаба уюшма аъзоси билан Республика кенгашининг хизмат доирасига олинди.
Таҳлилларга кўра тизим хизмат доирасида 2010 йил якунида 165 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашган бўлиб, улардаги аъзолари сони 58899 нафардан иборат эди. 2015 йилнинг 1 январ холатига хизмат доирасига олинган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари сони 2010 йилга нисбатан 12,2 фоизга ошди.
Бугунги кунда Республика кенгаши 182 та бошланғич ташкилот билан тўғридан тўғри фаолият юритиб, улардаги аъзолар сони 64392 нафарга ташкил этмоқда.
Мамлакатимизда ҳар йили аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлаш. халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, инсон манфаатларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали турмуш даражасини ошириш каби долбзарб вазифаларни ўз ичига олган қатор дастурларни тадбиқ этилишида касаба уюшмалари бевосита иштирок этиб, ушбу дастурлар ижросини таъминлашда асосий эътибор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кам таъминланган, кўп болали оилалар, аёллар ва ёшлар, ёлғиз қариялар манфаатларини ифодалашга қаратилди.
Жумладан, 2010 йилга нисбатан моддий ёрдам пуллари навбатдаги меҳнат таътилига чиқаётганда – 4 барборга, 2 ёшдан 3 ёшгача бола тарбияси билан банд бўлган аёлларга - 4,3 баробарга, ишламайдиган пенсионерларга - 4,4 баробарга ошди.
2014 йилнинг ўзида ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида 601 та ёш оилалар вакилларига жами 58,5 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ушбу мақсадларга касаба уюшмаларнинг 9,7 млн. сўм миқдоридаги маблағлари сарфланди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим 130 нафар талабаларнинг 359,9 млн. сўм миқдоридаги шартнома пуллари иш берувчилар маблағи ҳисобидан қопланди.
Касаба уюшма маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежи талабаларидан 516 нафарига амалиёт ўташ даврида жами 16,6 млн. сўм, 260 нафар ёш мутахассисларга жами 14 млн. сўмлик бир марталик мадад пуллари берилди.
2013 йилда касаба уюшма бюджети ҳисобидан 239 нафар ходимлар, 2014 йилда аъзолик бадаллари ҳамда иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 1378 нафар санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштирилиб, 392 млн.сўм сарфланди.
2010 йилда меҳнат муҳофазаси тадбирлари учун 1,9 млрд.сўм маблағ сарфланган бўлса, 2014 йил якунига кўра мазкур мақсадларга йўналтирилган маблағ миқдори 3,3 млрд.сўмни ташкил этиб умумий маблағ миқдорини 1,8 баробарига ошишига эришилди.
Республика кенгаши томонидан 10 га яқин қонун лойиҳасига таклифлар киритилди. Жамоачилик назоратини олиб борувчи комиссиялар учун 4 та қўлланма (эслатма), 5 та йўриқнома, касаба уюшма фаоллари учун 14 та тавсияномалар тайёрланди.
Соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилиги талабларининг бажарилиши ўрганилиб, аниқланган айрим хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 60 тадан ортиқ тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритилди.
Ҳисобот даврида, ходимларнинг жами 804 та мурожаатлар кўриб чиқилди, жумладан 114 та ёзма, 690 та оғзаки мурожаатлар бўлиб, барчаси юзасидан муаллифларга тегишли хулосалар берилди.
Соҳа ходимларини маънавий дунёқарашини ўстириш, қадимий шаҳарлар тарихи ва ёдгорликлари, миллий урф-одатлар ва анъаналар билан яқиндан таништириш борасида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Навоий вилояти ва республиканинг бошқа қадимий қадамжоларига саёҳатлар тизимли равишда уюштирилиб борилди.
Мазкур тадбирларга жалб қилинганлар сони 2011 йилдаги 188 нафардан 2014 йилга келиб 3207 нафарга ошди. Ушбу мақсадларга жами 600 млн.сўмдан зиёд, шундан касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан 30 млн.сўм йўналтирилди.
Маданий-оммавий тадбирлар негизида 2012 йилда 8 мингдан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзолари театр, концерт, музей ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга жалб этилган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 17 мингдан ошди.
Ўтган беш йил мобайнида ходимларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандларини 25 мингдан зиёди соҳа тасарруфидаги стационар болалар оромгоҳларида, худудларда ташкил этилган мактаб қошидаги кундузги оромгоҳларда соғломлаштирилди.
Ҳисобот давомида 60 тадан зиёд «Касаба уюшмалари ўқуви кунлари» ташкиллаштирилди.
Шунингдек, “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Энг фаол ёш Дастурчи” каби кўрик-танловлар ўтказилиб ғолиблар диплом вам эсталик совғалари билан тақдирланиб келинди.
Оммавий ахборот воситалари орқали республика касаба уюшмалари ташкилотларининг мамлакатимиз демократик ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида муҳим дастур ва тадбирларни амалга оширишдаги иштироклари, кенг ёритиб келинди.
Қурултой делегатларига ҳаво этилган маърузада ҳисобот даврида тизимдаги бошланғич ва цех касаба уюшма ташкилотлари фаолиятларида эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.
Ҳисобот маърузасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар белгилаб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор делегатлар сўзга чиқиб, келгуси фаолиятни янада такомиллаштиришга доир қимматли фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Тафтиш комиссияси томонидан ҳисобот даврида Устав талаблари ва белгиланган меъёрий хужжатлар асосида олиб борган молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисобот тингланди.
Шу билан бир қаторда Қурултой ишида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Ҳаракат Дастурига ҳамда Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан делегатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш имконига эга бўлдилар.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва унинг тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифларни белгилаб олиниши билан бир қаторда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан делегатлар фикрлари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қурултой кун тартибидаги ташкилий масалаларга тўхталсак, Кенгаш раиси этиб Асрор Ишанходжаев сайланди, Кенгаш ва тафтиш комиссиясининг янги таркиби тасдиқланиб, тегишли қарорлар қабул қилингандан кейин, анжуман ўз ишини якунлади.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Файзуллаев Алишер Насибуллаевич иштирок этди.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 3 апрелда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 21-26 “о” сонли раёсат қарори барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилди.
Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилди. Хабарингиз бор, бу йилги танлов шартларига ўзгаритириш киритиб, икки йўналишда яъни касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан юқори бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафарга бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилди.
Бу йилги кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 94 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолиятига ишчи гуруҳлар томонидан баҳолаш мезони асосида тўлдирилган баҳолаш варақалари Республика комиссиясига тақдим этилди.
Баҳолаш жараёнида ушбу қўмита фаолиятини устав талаблари асосида йўлга қўйлганлиги, раис ёш ходимлиги, янги сайланганлиги, филиал маъмурияти билан ижтимоий шериклик асосида ижобий натижаларга эришиб келаётгани каби жихатлар инобатга олинди.
Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган, бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши, ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.
2015 йилнинг “Энг намунали бошланғич ташкилоти” тармоқ кўрик-танловининг ғолибларини аниқлаш анчагина мушкул бўлди. Чунки соҳа тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятли сезиларли даражада ўзгарган. Интизом, янгиликка интилиш, ҳуқуқий, маданий-маърифий солоҳиятни ошиши каби жихатлар кун сайин юксалиб бормоқда. Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик мутахкамланиб, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари қўллаб-қувватланмоқда. Ана шу ишларни амалга оширилишида юқорироқ кўрсатикларни қўлга киритган қатор бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ғолиб насиб этди.
Ғолибларни тақдирлаш анжумани жорий йилнинг 7 август куни “Туркистон” меҳмонхоналар мажумасида ўтказилди.
Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда
3-ўрин- «CHIRKOM» Маъсулияти чекланган жамияти бошланғич ташкилотига, 2- ўрин “Ўзбекистон почтаси” АЖ Андижон филиали бошланғич ташкилотига ва 1- ўрин “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этди.
Касаба уюшма аъзолари 100 нафарадан кам бўлган бошланғич ташкилот ўртасида ўтказилган кўрик-танловида ғолибликни “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси, Сурхондарё вилоят “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қўлга киритишди.
Мазкур йўналишда 3-ўрин “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига, 2-ўрин Сурхондарё вилояти “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этган бўлса, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти 1-ўрин соҳиби бўлди.
“Энг фаол ёш Дастурчи” танлови ғолиблари!
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алока ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 22 майдаги 23-5/21-6 “о ” сонли қўшма буйруқ-қарори қабул қилиниб, соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш Дастурчи” танловлари ташкил этилди.
Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича Ҳакамлар Ҳайъати фаол иш олиб борди.
Шуни алоҳида такидлаб ўтиш жойизки, ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчининг янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётган тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига қаратилди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган 52 нафар номзодлар ҳужжатлари ҳудудий, республика Ҳакамлар Ҳайъатлари томонидан баҳоланиб, 11 нафар ғолиблар танловнинг Республика босқичигача йўланмани қўлга киритишди. Улардан ғолиблик 3 нафар энг фаол ёш дастурчиларга насиб этди.
Мазкур танловда 114 баллни қўлга киритган Қашқадарё вилояти “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК қарашли “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматик цехи Тармоқланган бошқарув сиситемаси навбатчи системотехник мастери - Турдиев Зафарбек Раимович 3-ўрин соҳиби бўлди.
Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси - Хўжаев Отабек Қадамбоевич танловда 122 балл тўплаб, 2-ўринга муносиб деб топилди.
Танловда 1-ўрин - “Ўзбектелеком” АК “Билинг Телеком” филиали Дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи - Атаджанов Жасурбек Абдушарибовичга насиб этди.
Ёшларимиз томонидан ишлаб чиқилаётган иновацион ғояларини ҳаётган тадбиқ қилинишида қатор иш берувчилар томонидан моддий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ғолибларга “АЛСКОМ” суғурта компаниясининг махсус чеклари тухфа қилинди.
Барча ғолибларга диплом ва эсталик савғалари топширилди. Мукофотлар муборак бўлсин.
Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 3 апрелда тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 21-26 “о” сонли Раёсат қарори барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилди.
Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилди. Хабарингиз бор, бу йилги танлов шартларига ўзгартириш киритиб, икки йўналишда яъни касаба уюшма аъзолари сони 100 нафардан юқори бошланғич ташкилотлар ва касаба уюшма аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ташкил этилди.
Бу йилги кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 94 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолиятига ишчи гуруҳлар томонидан баҳолаш мезони асосида тўлдирилган баҳолаш варақалари Республика комиссиясига тақдим этилди.
Баҳолаш жараёнида ушбу қўмита фаолиятини устав талаблари асосида йўлга қўйлганлиги, раис ёш ходимлиги, янги сайланганлиги, филиал маъмурияти билан ижтимоий шериклик асосида ижобий натижаларга эришиб келаётгани каби жихатлар инобатга олинди.
Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган, бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши, ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.
Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган кўрик-танлови ғолиблари:
Маъсулият чекланган жамияти «CHIRKOM» қўшма корхонаси (306 балл), “Ўзбекистон почтаси” АЖ Андижон филиали (348 балл), “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали (355 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотлари;
Касаба уюшма аъзолари 100 нафардан кам бўлган бошланғич ташкилот ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари:
“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонаси (192 балл), Сурхондарё вилоят “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси (199 балл), Давлат қўмитаси хузуридаги Ахборот хафсизлигини таъминлаш маркази (259 балл) бошланғич касаба уюшма ташкилотларига насиб этди.
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2015 йил 22 майдаги 23-5/21-6 “о ” сонли қўшма буйруқ-қарори қабул қилиниб, соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш мутахассислар ўртасида “Энг фаол ёш Дастурчи” танловлари ташкил этилди.
Танловнинг хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича Ҳакамлар Ҳайъати фаол иш олиб борди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчининг янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётган тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига қаратилди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган 52 нафар номзодлар ҳужжатлари ҳудудий Ҳакамлар Ҳайъатлари томонидан баҳоланиб, 11 нафар ғолиблар танловнинг Республика босқичигача йўланмани қўлга киритди.
2015 йилнинг “Энг фаол ёш Дастурчи” танловида ғолиблик “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АК қарашли “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматик цехи Тармоқланган бошқарув тизими навбатчи системотехник мастери - Турдиев Зафарбек Раимовичга (114 балл), Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Ахборот таълим технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси - Хўжаев Отабек Қадамбоевичга (122 балл) ва “Ўзбектелеком” АК “Билинг Телеком” филиали Дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи - Атаджанов Жасурбек Абдушарибовичга (145 балл) насиб этди.
Барча номинантларни тақдирлаш тадбири жорий йилнинг 7 август куни “Туркистон” меҳмонхоналар мажмуасида бўлиб ўтади.
Ғолибларни мукофот билан табриклаймиз!.