22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Кексаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлашда янги қадам

Жорий йилда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимидаги компания, жамият корхоналар ҳамда касаба уюшмалари томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” дастури асосида ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва кам таъминланган оилаларга эҳтиром ва ғамҳўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қуватлаш юзасидан салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Дастурда корхоналар томонидан режалаштирилган 1530 нафар кексалар озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминланмоқда,  коммунал хизматларга ҳақ тўлашда кўмак берилмоқда.

O'qish: Кексаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлашда янги қадам

СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

   

  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари Бирлашмаси Кенгаши томонидан Республикадаги корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт- соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, велоспорт турини янада оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 13-23 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги туманларда жойлашган спорт мактабларида “Касаба-ТУР” веломарафони ўтказилди.

“Касаба-ТУР” веломарафонида  бир қатор корхона, ташкилот ва муассасалардаги  велоспорт турига қизиқиши бор меҳнаткашлар ва ҳаваскор велоспортчилар иштирок этдилар. Улар қаторида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари аъзолари ҳам иштирок этиш истагини билдирдилар.

O'qish: СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

“ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДА” ҚОНУННИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ

      Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида” қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти”га ўтишнинг муҳим босқичи бўлиб ҳизмат қилади. Мазкур қонунга асосан ходимларнинг меҳнатга оид хуқуқларини жамоа Келишувлари ва шартномаларида янада кенгайтириш, ижтимоий шериклик ва мулоқотнинг самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш янада юқори поғонага кўтарилди.

Қонун лойиҳаси Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан, яъни 2011 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-3562-сон Фармойишига мувофиқ ташкил этилган ҳамда биринчи марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси бошчилик қилган Ишчи комиссия томонидан тайёрлангани жиҳатидан диққатга сазовордир.

O'qish: “ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДА” ҚОНУННИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ

Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

   Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.

Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.

O'qish: Тинчлик ва аҳиллик – мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг асосидир

Миннатдорчилик

2015 йил 2-5 апрел кунлари

«Соғлом она-соғлом авлод гарови» шиори остида ўтказилган

Аёллар спорт фестивали иштирокчиларидан …..

 

O'qish: Миннатдорчилик

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi