22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Аёллар спорт фестивали

Алоқа соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида

“Соғлом она – соғлом авлод гарови” шиори остида

Аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,Ўзбекистон касаба уюшмлари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашлари, Федерация Кенгаши тасарруфидаги “Касаба – сайр” ШК, Санатор-курортлар бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 2-5 апрел кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Оқ тош” санаторийсида Аёллар спорт фестивали ўтказилди.

      

 

O'qish: Аёллар спорт фестивали

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови якунлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 5 февралдаги “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови ўтказиш тўғрисида”ги 21-10 “с” сонли қарорига асосан соха корхона,ташкилот ва муассасалари ўртасида 3 босқичли кўрик-танлов ўтказилди.

O'qish: Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика...

АЙЁМ ТАРИХИ

      Элим кутар, баҳоройу Наврўзини,

Ният қилар берсин деб халқ ризқ-рўзини,

Дилга етказ аждодларнинг ҳақ сўзини,

Очил гулим, гулжамолинг соғинганман.

 

Қалдирғочлар ин қўйса уй пештоқига,

Деҳқон бобо ишин етмай адоғига,

Жоним садқа бобом қўлин қадоғига,

Деҳқонимга яхши кунни соғинганман.

 

Қадимги Ажам ўлкаларининг энг қутлуғ, халқона, кўҳна байрами Наврўз ҳисобланади. Бизгача етиб келган ёзма ёдгорликлардан зардўштийларнинг муқаддас китоби, қадимги Хоразм ҳудудида яратилган "Авесто" (эрамиздан олдинги VI аср), Умар Хайёмнинг "Наврўзнома", Абу Райҳон Берунийнинг "Осор-ал-боқия..." – "Қадимги аждодлардан қолган ёдгорликлар" (XI аср) асарларида бу байрамнинг келиб чиқиши, расман жорий қилиниши ҳақида турли хил далиллар баён қилинган.

O'qish: АЙЁМ ТАРИХИ

“Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли”

      Наврўз - ўзбек халқининг табиат, ер ва унинг инъомларига бўлган муҳаббатининг ўзига хос инъикосидир. Шунга кўра, у ўзида ниҳоятда катта тарбиявий имкониятни мужассамлаштиради ҳамда инсонларда меҳнатсеварлик, ўзаро ҳурмат, муҳаббат, эзгулик, адолат, дўстлик каби ижобий фазилатларни мустаҳкамлашга имкон яратади. 

Ушбу баҳор ва меҳнат байрамида деҳқонлар ерга дастлабки уруғни қадашади, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишиб, ерни безашга ҳаракат қилишади, токи бу ижобий ишлар инсонларга эзгулик келтиришига, уларнинг қалбида ишонч ва умид туйғуларининг шаклланишига олиб келади.

Қадимги анъаналарга кўра, Наврўз айёми арафасида кишилар кўча ва ҳовлиларни тартибга келтириш, ҳашарларда иштирок этиш, дарахтларни қуриган шох-шаббалардан тозалаш ва оқлаш, кўчат ҳамда гуллар ўтқазиш, ҳушчақчақ ва шодумон юриш, бир-бирларига яхши ниятлар тилаш каби шартларни бажарганлар.

Шу боиз қадимдан изозланиб келган, авлдоддан-авлодга мерос бўлган табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховати рамзи бўлган гўзал Наврўз байрами тароватини ёш авлодга етказиш, улар онгига қадимий ва мўътабар анъаналаримизга ҳурмат, табиатга яқинлик ва уни эъзозлаш хислатларини сингдириш муҳимдир.

O'qish: “Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли”

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин!

      Ҳар тунунг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз! Ҳазрат Навоийнинг ушбу мисралар буюк шоир ва мутафаккир талқинидаги сермаъно сатрлардир.

Хазрат Навоийнинг «Тарихи мулуки Ажам» 1486 йилда ёзилган бўлиб, биз унда шоирнинг улкан шеърий меросида Наврўз, Наврўз байрами, умуман, баҳорнинг фусункор латофати, ҳаётбахш таровати ҳақида кўплаб бадиий лавҳаларни учратамиз. Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, Навоий ўз шеъриятида ҳам илмий асосланган тушунчани — кеча ва кундузнинг баҳорга тенг келиш куни Наврўз деб аталишини бир неча бор мисраларга жойлаб ўтган.

Навоий умрининг сўнгги йилларида ёзилган: Эй юзуна боғи насимида ҳавойи наврўз, Лаъл тожинг бўлуб ул боғда бўстон афрўз,- байти билан бошланувчи шеърда эса наврўзнинг фазилати, унинг жонбахш, шифобахш ҳавоси, наврўзда киши руҳининг енгил тортиб, парвозланиши ўзига хос ифодасини топган. Шоир наврўзни қутлуғ, шодиёна кун (байрам) сифатида тилга олади.

O'qish: Ҳар кунинг Наврўз бўлсин!

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi