“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли,
оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”
И.А.Каримов
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.
Эришилган натижаларнинг сарҳисоби ва келажакда ривожланиш истиқболларини ўзида мужассам этган давлатимиз раҳбарининг мазмунли чиқишларида билдирилган ғоялар ва қўйилган вазифалар бош қомусимизнинг Ўзбекистон мустақил ривожланиш йилларида эришган ютуқларнинг туб моҳиятини англаш, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон учун амалга ошириладиган, унинг манфаат, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар самараларини холисона баҳолашга яна бир имкон яратди.
“Ўзбектелеком” АК Навоий филиали ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган тадбир бош Қомусимизга бағишланди.
Мустақиллик шарофати туфайли 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.
Эркинлик ва озодликни, мустақиллик ва ҳурликни тантанали тарзда ўзида намоён этувчи бу муқаддас ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган қутлуғ санани халқимиз умумхалқ байрами сифатида нишонлаш, кутаринки рухда байрам қилиш анъанага айланган.
O'qish: “Алоқабанк” аёл ходимлари ўртасида спортнинг ВОЛЕЙБОЛ тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мажлислар залида кенгаш ҳамда унга аъзо ташкилотларнинг ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан ташкил этилди.
Жорий йилнинг 5 ноябр куни “Ўзбектелеком” АКнинг “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” филиали мажлислар залида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий комуникция ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
O'qish: БИР ҚАДАМ ОРТГА ТАШЛАШ - МАҚСАДЛАРНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ