22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Миллат маънавиятининг пойдевори

    2015 йил 21 октябрь – ўзбек тилига давлат мақоми берилганига 26 йил тўлганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида “Тил – миллат маънавиятининг пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни Марказ директори ўринбосари Рустам Юнусов очиб берар экан, тил миллатнинг фахри, ғурури, маънавий қиёфасининг бир бўлаги эканлиги, шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани ва Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳақида сўз юритди.

O'qish: Миллат маънавиятининг пойдевори

9 октябрь - Халқаро почта куни билан қутлаймиз

Ҳурматли почта хизмати ходимлари, Сизларни касб- байрамингиз билан самимий табриклаб, барча-барчангизга ўзимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимизни ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!

Ўз касбига меҳр ва садоқатни ҳамда бутун борлиғини бағишлаган, фидойилик билан амалга ошириб келаётган шарафли меҳнатингиз учун барчангизга чин қалбимиздан миннатдорлик билдирамиз. 

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту-саодат, эзгу ишларингизда янги ютуқ ва омадлар,  метиндек сабр қаноат ҳамда барча, яхши дил изхорларини тилаб коламиз.

Байрамингиз муборак бўлсин-азизлар!.

 

Ҳурмат билан, Ўзбекистон ахборот

технологиялари ва оммавий коммуникация

ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши

 

Э Ъ Л О Н

Жорий йилнинг 7 августида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги VIII Қурултойида амалдаги тармоқ касаба уюшмаси Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, янги таҳрирда тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги Устав белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йилнинг 21 сентябрида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Шу муносабат билан тармоқ касаба уюшмаси – Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши - деб номланганлигини маълум қиламиз.

 

Сафимиз кенгаймоқда...

Бугунги кунда республикада ахборот технологиялари ва коммуникация хизматларини кўрсатаётган ҳамда шу йўналишда янги ташкил этилаётган ташкилотлар фаолият юритмоқдалар.

Мазкур ташкилотларда касаба уюшмасини ташкил этиш, меҳнат қилаётган ходимларни жамоа шартномалари билан қамраб олиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ифодалаш, касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳамда ижтимоий суғурта мабалағлари ҳисобидан соғломлаштиришни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг август ойида Жиззах вилоятида янги ташкил қилинган “Broadband Solutions” МЧЖ қўшма корхонасида ходимларини касаба уюшмасига жалб қилиш борасида Республика Кенгаши томонидан тарғибот-ташвиқот ишлар олиб борилди.

O'qish: Сафимиз кенгаймоқда...

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Агар ҳаёт узук бўлса, кўзи муаллим,

Агар ҳаёт шоир бўлса, сўзи муаллим.

Чунки удир ҳар инсонга бергувчи таълим,

Таълим сўзи жамисидан чиқмиш муаллим.

 Ҳар сафар заҳматкаш, фидойи ўқитувчиларни кўрганимда шоир ва адиб Шуҳратнинг ушбу шеърлари ёдимга келади. Дарҳақиқат, 6-7 ёшли мурғак болакайларга қалам ушлаб, алифбони ўргатган ҳам ўқитувчидир. У нафақат таълим бериб тарбиялайди, балки тарбиялаб таълим ҳам беради.        

O'qish: БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi