19.04.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Тўрт йил давомида амалга оширилган ишларга баҳо

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси (“РРТМ” ДУК) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва нодавлат телерадиокомпаниялар телерадиодастурларини эфирга узатиш, хорижий радиодастурларни қабул қилиб учинчи давлатларга узатиш хизматларини кўрсатади.

Бугунги кунда, “РРТМ” ДУК рақамли телевидениени Ўзбекистон Республикаси ҳудудида босқичма-босқич жорий этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

O'qish: Тўрт йил давомида амалга оширилган ишларга баҳо

“Сайловлар – демократия кўзгуси”

Ватан равнақи учун хар биримиз масъулмиз

 

   Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий воқеа арафасида турибмиз.

Сайлов ўз навбатида ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини очиқ ва адолатли сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Сайловларда албатта инсонлар фикрларининг хилма-хиллиги ва орзу-умидлари намоён булади. Жойларда ўтказилаётган семинарлар аҳолининг сайловга оид ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

O'qish: “Сайловлар – демократия кўзгуси”

Аёлни қадрлаган диёр

   Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал ва нафосатлилиги билан ажралиб туради. Чунки энг нафис, кўркам, гўзал, беғубор исларни олмага тарқатувчи, инсон қалбининг тубигачан етиб боргувчи хислатларни ўзида мужжасам эта олган, мунис онахонлар, латофатли аёллар, оқила қизларимиз ва табиатнинг уйғониш байрамлари нишонланадиган фаслдир.

Мана баҳор фаслининг кириб келиши билан байрамлар нафаси бутун олмани кучмоқда. Нафасат ва гўзалик байрами 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрамига саноқли кунлар қолди. Ана шу байрамда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фолият юритаётган ва соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг қатор тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиб, барча бошланғич ташкилотларга ижро учун етказди.

Унга асосан тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари Иш берувчилар билан ҳамкорликда 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёлни қадрлаган диёр” мавзусида байрам тадбирларини ташкил этиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

Хусусан, ташкилотда меҳнат қилаётган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари учун маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил этилиб, уларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар, хусусан кам таъминланган, боқувчисини ёқотган аёллар иштироки таъминланмоқда.

O'qish: Аёлни қадрлаган диёр

Жамоа шартномаси амалда

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Андижон филиалида Андижон филиалида 2012-2014 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2014 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасинингхамда филиалнинг касаба уюшма ташкилотининг хисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтди.

          

Йиғилишда филиал директори В.Иcақов ҳамда Андижон филиали касаба уюма қўмитаси раиси Б.Аҳмедовлар жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ҳисобот бердилар.

Нотиқларнинг ҳисоботларида 131 банддан иборат жамоа шартномасининг барча бандлари тўлиқ бажарилгани, жумладан ўтган йил давомида ходимлар, якка-ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатилган ҳомийлик ёрдамлари, ходимларни соғломлаштириш, уларни оммавий спортга жалб қилиш борасида эришилган натижалар салмоқли бўлганлиги алоҳида қайд этилди.

O'qish: Жамоа шартномаси амалда

Азиз ва мўътабар ўзбегимни гўзал, тенги йўқ, танхо, АЁЛ ВА ҚИЗЛАРИ!

  Сизларни кириб келаётган 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизга узоқ умр, сихат-саломатлик, бахт- омад тилаймиз. Оилангизга тинчлик хотиржамлик, ишларингизда энг катта ютуқларга эришишингизга тилакдошмиз.

Эрта баҳор гуллаган бинафша мисол,

Кўнглингиз доим беғубор бўсин.

Янги очилган гул “Лола” мисол,

Юзингизда доим табассум бўлсин.

Дилдан эзгу тилаклар Сизга

8-март муборак бўлсин.

          Ҳаётда шодлик доим бор бўлсин,

          Ана шу шодлик Сизга ёр бўлсин,

          Қалбингиз орзу - қувончга тўлсин,

          Бугун Сизларга тилагимиз шу-

          Баҳор байрамингиз муборак бўлсин!

 

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi