22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Маънавият соати

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг     28 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги байрами арафасида “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг қўлга киритган мустақиллик йилларда эришилган улкан ютуқларимиз ва мувоффақиятимизнинг ҳуқуқий асосидир. Бош Қомусимиз мамлакатимизда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қонун устувор бўлган кучли фуқаролик жамиятини қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо бўлган ташкилотлар томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш борасида бир қатор дастур ва тадбирий режалар қабул қилиниб, уларда аҳолига Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, унинг давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида юз бераётган демократик ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси эканлиги, юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоялаш механизми ҳамда Конституция асосида барча яратилаётган қонунлар юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига йўналтирилган.

O'qish: Маънавият соати

Оиламиз мустаҳкам, спортга ҳам ошно хар дам!

Фарзанд - оила қувончи, ҳаётимизнинг мазмуни. Унинг саломатлиги кўнглимизнинг хотиржамлиги, ҳаловатидир. Азалдан халқимиз боланинг дунёга келиши, унинг парвариши ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратган. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста, ватанпарвар, жисмонан чиниққан ва маънан етук авлодни камол топтириш миллий менталитет ва умрбоқий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

Мантиқан бир-бирига ҳамоҳанг бўлган йилларнинг номланиши ҳамда уларнинг негизида қабул қилинаётган дастурларда ҳам айнан оила мустахкамлиги, соғлом ва маънан етук, муккамал шакилланган оила негизида баркамол авлод тарбияси, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этганлигига ҳаммамиз гувоҳмиз.

 

O'qish: Оиламиз мустаҳкам, спортга ҳам ошно хар дам!

Таҳлил-Танқид-Таклиф-Тадбиқ

     Жорий йилнинг 12 ноябр куни Тошкент шаҳар алоқа-тарих музейида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда нафақат раёсат аъзолари балки соҳа тизимига қарашли Тошкент шахар корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда тизим хизмат доирасига яқинда кирган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги корхоана, ташкилотлари, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги, Республика телевидение ва радио касб-хунар коллежи бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

O'qish: Таҳлил-Танқид-Таклиф-Тадбиқ

“Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳалқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ҳамда Конституция қабул қилинганлининг йигирма икки йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида, шунингдек тизимидаги корхона ва ташкилотлардаги меҳнат жамоалари ўртасида ўтказилаётган “Маънавият соатлари”да республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг бунёдкорлик ишлари тарғиб қилинмоқда.

Ана шундай эзгу ниятларда олиб борилаётган тадбирларнинг бири жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали ва Навоий шаҳар маънавият тарғибот бўлими ҳамкорлигида Бош Қомусимизга бағишланган бўлиб “Жамият ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор” мавзуида давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда Бош Қомусимиз бўлган- Конституция ҳақида сўз юритилар экан -бу муҳим ҳужжат ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ўчмас изини қолдираётганлиги, турмушимиз фаравонлиги, давлатимизнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳалардаги устувор мақсад ва вазифалари, бошқарувнинг адолатли ва демократик тамойиллари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари, маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамлаб бераётганлиги хақида сўз юритилди.

 

O'qish: “Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”

ЭЗГУ ХАРАКАТЛАР САМАРАСИ.

“Соғлом бола йили” дастури амалда

 

 

 

Сиз буюк давлатнинг эгаларисиз,

Мустақил юртимнинг болакайлари.

Халқимнинг беклари, бекаларисиз,

Мустақил юртимнинг болакайлари.

 

 

 

 

 

Фарзанд - оила қувончи, ҳаётимизнинг мазмуни. Унинг саломатлиги кўнглимизнинг хотиржамлиги, ҳаловатидир. Азалдан халқимиз боланинг дунёга келиши, унинг парвариши ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратган. Ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, эл ишига камарбаста, ватанпарвар, жисмонан чиниққан ва маънан етук авлодни камол топтириш миллий менталитет ва умрбоқий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади.

O'qish: ЭЗГУ ХАРАКАТЛАР САМАРАСИ.

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi