22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Обуна бўлишга шошилинг!

Ҳурматли ҳамкасблар, Диккат 2015 йил учун обуна мавсуми бошланди!

Ўзбекистон алоқа ходимлари касба уюшмаси Республика кенгашининг 2014 йил 19 октябрида “Соҳа касаба уюшма ташкилотларида республика босма нашрларига 2015 йил учун обунани ташкил этиш тўғрисида”ги 19-13 “о”-сон Раёсат қарори қабул қилинди.

Уннга кўра мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган фаолиятни кенг жамоатчиликка етказиш, илғор иш тажрибаларидан ўз вақтида хабардор бўлиш, 2015 йил учун республика босма нашрларига обунани уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида “Ishonch”, “Ishonch-Доверие”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Оила даврасида” ва “Қишлоқ ҳаёти” газеталарига идоравий обуна тақсимоти тасдиқланди.

O'qish: Обуна бўлишга шошилинг!

“Онам алласидай суюксан тилим”

  Давлатимизнинг Бош Қомуси – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ўзбек тилидир”, дея тилимизнинг давлат тили сифатидаги мақоми ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берилган, унинг мавқеи мустаҳкамланган.

Бугунги кунда эса тилимиз дунёга бўйлаяпти. Кўплаб миллат вакиллари юртимизга келиб, ўзбек тилини ўрганмоқда, турли тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

Она тилини муқаддас билган эл ҳамиша кимлигини англаб, ўзгаларга англатиб яшайди. Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир.

O'qish: “Онам алласидай суюксан тилим”

9 октябрь - Халқаро почта куни

     Бугун халқаро почта куни (World Post Day) бўлиб, Бирлашган миллатлар ташкилоти тизимида нишонланади. 1874 йили халқаро почта уюушмасининг 14 Конгрессида қабул қилинган қарорга кўра 9 октябрда нишонланадиган кун деб белгиланди. 1874 йил 9 октябрда 22 мамлакат вакиллари томонидан Швецарияни Бьерн шахрида шартнома имзоланди.

Ҳозирда иттифоқ 189 та мамлакатни ўз ичига олади ва хар йили 9 октябрь куни хатлар хафталиги ўтказилиб келинади. ХПИ хабарига кўра халқаро почта ўзининг мижозларига 6800 тилларда хизмат кўрсатади. Почта хизмати ишончли, самарали, юборилаётган махсулотлар тежамкорона нархларида хизмат кўрсатишни таминлайди.

 

O'qish: 9 октябрь - Халқаро почта куни

Алоқачи ҳашарчилар касаба уюшмаси эътиборида!

Бугун ҳар биримизнинг ўрнимиз пахта даласида. Чунки ўзини шу азиз Ватан фарзанди деб билган ҳар бир фуқаро Мамлакатимизнинг тобора юксалиб бораётган «Оқ олтин» хирмонига ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.

Шу мақсадда алоқачилари хам бу буюк мақсаддан четда қолишмаётир. «Ўзбектелеком» АК Навоий филиали ва Ахборот- кутубхона Маркази ишчи – ходимлари хам ҳар куни ўз ўрнини пахта даласида деб билиб, Кармана туманидаги Фарход Умаров рахбарлик қилаётган «Ният» фермер хужалиги пахта далаларида деҳқонларимиз пешона тери билан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қўли қўлига тегмай жавлон урмокдалар.

O'qish: Алоқачи ҳашарчилар касаба уюшмаси эътиборида!

Ёз ойларида ташкил этилган дам олиш- бугун ўз самарасини бермоқда!

Яхши дам - меҳнатга ҳамдам деб бежиз айтилмас экан. Бу нақилнинг нақадар тўғри айтилганлигига яна бир бор амин бўлмоқдамиз. Ортга бир назар ташласак гап нима ҳақида кетаётганлигини англаш қийин эмас.

Жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Андижон филиали ва филиал касаба уюшма қўмитаси ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлар, саломатликларини тиклаш, уларнинг дам олишларини ташкил этиш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, август ойида филиал ишчи-ходимларининг машақатли меҳнатларини ҳисобга олиб, ёзнинг иссиқ кунларида табиат қўйнида дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари иш унумдорлигининг ортишига сабаб бўлишини инобатга олиб ҳамда ишчи-ходимларни спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида икки кунлик оммавий дам олиш ташкил этилди.

O'qish: Ёз ойларида ташкил этилган дам олиш- бугун ўз самарасини бермоқда!

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi