22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

Сарҳисоблардан келиб чиқиб-келажакдаги устувор вазифаларни белгилаймиз!

Соҳа тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайлов

конференцияларини ўтказиш юзасидан видеоселектор

ўқув-семинар ташкил этилди.

    

   Азалдан ўзбек халқи ўртасида “Ҳисобли дўст айрилмас!” деган нақил бежиз такрор ва такрор ифода этилмайди. Ана шу нақлга асосланган ҳолда ўтган 5 йил давомида барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя этиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, соғломлаштириш, маданий-маърифий савиясини юксалтиришга қарата олиб борилган ишларни сарҳисобини ўтказиш, эришилган ютуқлар, юзага келган камчилик ва муаммолар асосида келгусида олиб бориладиган устувор вазифаларни белгилаш мақсадида жорий йилда бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятида муҳим ва катта воқейа ҳисобланади.

Шу боис бошланғич касаба уюшма ташкилотларида бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайловларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида жори йилнинг 15 январида “Ўзбектелеком”АК “Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” филиалида Республика кенгаши тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун видеоселектор ўқув-семинар ташкил этилди.

O'qish: Сарҳисоблардан келиб чиқиб-келажакдаги устувор вазифаларни белгилаймиз!

2015 йил юртимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинди

  Киши ўтаётган вақтни, ишларини сарҳисоб қилар экан, «Нималарга эришдиму, қай вазифаларимни бажаришга улгурмадим?» деган ҳақли саволга жавоб қидиради. Ортга назар солганда, меҳнатнинг самараси ярқ этиб кўриниб турса, бундан-да улуғ бахт бўлмайди. Бугун – якунига етаётган йилда халқимизнинг эришган ютуқлари, қўлга киритилган натижаларни кўриб, кўнглимиз тоғдай кўтарилади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир» маърузасини тинглаб, ҳар бир юртдошимиз кўнглида ана шундай шукуҳ, катта ҳаяжон уйғонган бўлса, ажаб эмас.

Сабаби оддий: далиллар ва рақамлар барча ҳақиқатни рўй-рост кўрсатади. Биргина мисол. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 5 баробар, аҳоли даромадлари жон бошига ўртача 8,7 баробар ўсгани манаман деган тараққиётга эришган давлатларнинг ҳам ҳавасини келтириши табиий.

O'qish: 2015 йил юртимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинди

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ!

 Ҳеч бир замон бўлмаганки кимдур вақт устидан ҳукмронлик қила олса. Вақт доим ўз ҳукмини ўтказиб келган. Мана яқиндагина кириб келган 2014 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Остонада эса 2015 йил эшик қоқиб турибди. Ажойиб, йилда бир маротаба бўладиган Янги йил байрамига эса саноқли кунлар қолмоқда. Демак йилга якун ясаш мақсадида олдимизда турли -туман вазифалар туради.

Азизлар кириб келаётган йил сизга омадли бўлиши ва бахт келтириши учун олдингизга аниқ бир мақсад қўйиш даркордир. Шу сабабли йилнинг сўнггида қилиниши зарур бўлган энг муҳим ишлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу рўйхатдаги ишларни амалга оширинг ва Янги йил байрами ва келаётган йил омадли бўлиши кафолатини таъмингланг!

 

O'qish: ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ!

САВОЛГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

  

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН - ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАСИНИ ҚАЕРДАН ХАРИД КИЛИШ МУМКИН?

Янги йил – ҳамма, айниқса фарзандларимиз сабрсизлик билан кутадиган байрам. Ушбу байрамни безатилган ям-яшил арчасиз, сеҳрли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо ва қорқизсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Янги йил байрамига ҳам жуда яқин қолди, ҳаммамиз шоша-пиша яқинларимизга совға қидирамиз. Албатта, танлаган совғамиз ғаройиб, қизиқарли бўлишини, энг асосийси эса, ёқишини хоҳлаймиз. Ана шу омилларнинг ҳаммасини «REGUS-BEGIM» МЧЖи ҳисобга олган. Бу ерда ўзига хос ягона, меҳр ва муҳаббат билан яратилган (АВК, КОNTI, ROSHEN, HESTLE, Славянка, Сладко, Победа, Россия Шедрая душа каби дилерлар маҳсулотларидан ташкил топган) совғаларни топишингиз мумкин. Фарзандларимиз учун тайёрланган совғалар нархлари 15,000 сўмдан 70,000 сўмгача. Барча товарлар сертивикатланган, тўлов пул кўчириш йўли билан. Совғалар “Зарафшон” ресторанида олинади (Матбуотчилар 17).

«REGUS-BEGIM» МЧЖ манзили: Тошкен шаҳри, Шайхонтохур тумани, Лабзак мавзеси 30 уй, 20 хонадон, ҳ/р 20208000300386582001, ИНН303039747, АТИБ “Infin BANK”, тел: 9578258 Маълумот «REGUS-BEGIM» МЧЖ мурожаати асосида тузилди.

O'qish: САВОЛГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

Янги йил байрами қайерда ва қачон нишонланади?

Янги йил, шубҳасиз, барчанинг, айниқса болажонларнинг севимли байрами ҳисобланади. Гарчи мелодий тақвим бўйича янги йил бутун жаҳонда бирдек тантана билан кутиб олинса-да, турли халқлар ва давлатларнинг алоҳида нишонланадиган ўзларига хос янги йил байрамлари ҳам бор.

Хўш хамкасблар, келинг катта байрам арафасида ўша байрамларни ҳам бир йўқлаб ўтайлик. Юқорида таъкидлаганимиздек, жаҳоннинг цивилизациялашган давлатларининг барчаси 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси биз каби Янги йилни нишонлашади.

Дастлабки янги йил ой тақвими бўйича нишонланади. Ой тақвими қуёш тақвимидан 10-11 кунга қисқароқ бўлганлиги сабабли турли йилларда янги йил байрами бизнинг ҳайит байрамларимиз каби турли саналарда нишонланади.

Янги йилни Ой тақвимига кўра нишонлаш Хитой, Малайзия, Вьетнам, Сингапур, Корея, Мўғулистон ва будди динига итоат этувчи Шарқий Осиё давлатларида кенг тарқалган.

Мусулмонларнинг қамарий ҳисоб бўйича янги йили — Хижра ҳам ҳар йили турли саналарда келади. Шу сабабли Покистон, Афғонистон, Эрон ва араб ислом давлатларида янги йил айнан шу санада нишонланади.

Шундан сўнг Янги йил Грецияга йўл олади. У ерда биз ватан ҳимоячилари кунини нишонлаётганимизда авлиё Василий куни байрам қилинади. Грейлар авлиё Василийни сахийлик тимсоли сифатида қадрлашади ва ўша тун болажонлар камин олдида совға илинжида этикчаларини қолдиришади.

Навбатдаги Янги йилни айнан биз баҳорги тенгкунликда нишонлаймиз. Халқимизнинг асрий байрами — Наврўз 21 март куни нишонланади.

O'qish: Янги йил байрами қайерда ва қачон нишонланади?

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi