22.12.2024
ico-rss

Ishonch telefoni / Телефон доверия

(+99871) 2565685

ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАДИ

Мобил алоқа хизматлари кўрсатувчи – “COSCOM” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона касаба уюшмаси ташкилоти Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши таркибида фаолиятини самарали ташкил этаётган бошланғич ташкилот ҳисобланади. Яқинда ушбу хорижий компания касаба уюшмаси ташкилоти ўзининг кейинги беш йил, яъни 2010 йилнинг бошидан то жорий йил бошида қадар амалга оширган ишларини сарҳисоб қилди. Айтиш мумкинки, шу даврда бошланғич ташкилотнинг фаолияти ҳар томонлама самарали бўлди.

O'qish: ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАДИ

Мини футбол бўйича Кўчма кубок

        Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Кўчма соврин учун 2000 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мини футбол мусобақаси соҳа спорти тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади. Ушбу мусобақа тобора оммалашиб, тизимдаги барча алоқачиларини қамраб олди.

           Йилдан-йилга мусобақаларнинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчиларининг ўйиннинг тартиб ва интизом талабларини рақобатчилик маданияти аста-секин тадбиқ этилишига эришилди.

           Мусобақа иштирокчиларининг таклифларига кўра, Ташкилий қўмита томонидан мусобақаларни ўтказиш Низомига керакли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб борилди.

         Соҳа ходимлари, шунингдек тизимдаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳамда катта ёшдаги ходимлари ўртасида футзал мусобақаларини янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик эҳтиёжига айлантириш, шу билан бирга мазкур мусобақа ташкилотчиларининг ташкилий тузилмасида бўлган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларни янада юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика  алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида жорий йилнинг 9 январь куни 21/1 / 20-14 “о” сон қўшма буйруқ-қарори имзоланди.

            Кўчма кубок учун мусобақалар жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтиши белгиланди.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ САМАРАЛАРИ

   Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Раёсат ва 2014 йил якунлари ҳамда жорий йил вазифаларига бағишланган IX- Мажлиси бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, кенгаш иккинчи маротаба ўз йиғилишларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ўтказди.

Навбатдаги тадбирлар ҳам видеоселектор тизими орқали жойлардаги касаба уюшмаси фаоллари иштирокида онлайн тарзда олиб борилди. 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев маъруза қилди.

O'qish: ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ САМАРАЛАРИ

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар малакаси оширилди

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2015 йил 12 январдаги 20-67 “с” - сонли қарорида 2015 йилнинг 1 - ярим йиллигида касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини малакасини ошириш тизимини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш, ўқув жараёнларида янги педогогик усул ва шаклларни жорий қилиш ва ўқувларга республиканинг нуфузли таълим муассасалари, вазирлик, идораларнинг тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бўйича вазифалар белгиланди. 

Жорий йилнинг 26-30 январь кунлари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакилларни малакасини ошириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида беш кунлик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

O'qish: Меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар малакаси оширилди

ЦЕХ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Андижон филиалида бугунги кунда 770 дан зиёд ишчи-ходимлар самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Филиалда 20 та таркибий бўлинма мвжуд бўлиб, барча таркибий бўлинмаларда цех касаба уюшмалари фаолият юритиб келади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли қарорига асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 19-10 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Андижон филиали тизимидаги цех касаба уюшмаларида белгиланган режа-жадвал асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилди.

O'qish: ЦЕХ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛДИ

©2008-2024 O'zbekiston aloqa xodimlari kasaba uyushmasi markaziy kengashi